Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 yunusobod.toshkent.uz Yunusobod.Toshkent.Uz - Меҳр-Мурувват Халқимизга Хос Фазилат
Фотогалерея
Видеогалерея

Меҳр-мурувват халқимизга хос фазилат - Бўлимга қайтиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли Қарори асосида Тошкент шаҳрида мунтазам равишда аҳоли ўртасида муаммоларни аниқлаш ишлари олиб борилиб, уларни ижобий бартараф этиш, таъбир жоиз бўлса, халқни рози қилиш мақсадида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг “Халқимиз узоқ келажакда эмас, эртага эмас, бугун яхши яшашни хоҳлайди” деган таъкидлари ортидан, бугун барча давлат органлари халқнинг хизматини қилишга, мушкулини осонэтишга камарбаста бўлишмоқда. Жумладан, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги томонидан ҳам аҳоли муаммоларини ҳал этиш, уларни ҳаётдан мамнун бўлиб яшашлари учун турли амалий ишлар қилиб келинмоқда. Мисол тариқасида, касаллик туфайли ётиб қолган фуқароларга моддий ёрдам, кам таъминланган, уй-жойи таъмир талаб оилаларга таъмирлаш ишларида кўмак, ташхисдан ўтказиш учун клиникаларга йўлланмалар, бандлигини таъминлаш масалаларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

  

Ўтказилаётган ўрганиш ишлари давомида тумандаги имконияти чекланган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммоларини бартараф этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус “Йўл харита” тузилди.

Ана шундай эзгу мақсадларни кўзлаб “Мумтоз” тўйхонасида Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилаётган фуқаролар олдида турган муаммоларни ижобий бартараф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида тадбир ташкил қилди.

Анжуманда, туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари туман Кенгаши, “Қизил ярим ой” жамияти ва бошқа бир қатор бошқарма ва ташкилотлар қатнашди. Туман ҳокими Баҳром Гаибназаров сўзга чиқиб, пойтахтимизда, хусусан Шайхонтоҳур туманида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритар экан, аҳолининг кам таъмирланган, ногиронлиги мавжуд қатламига ҳар доим ёрдамга тайёр эканлигини билдириб ўтди.

  

Тадбир қатнашчиларининг 25 нафарига соғлиқни сақлаш учун санатория ва шифохоналарга йўлланма, 50та имконияти чекланган фуқарога ногиронлик аравачалари, 10 нафар фуқарога доимий иш билан таъминлаш мақсадида тикув машинаси, икки нафар кам таъминланган уйга муҳтож оилага яшаш учун хонадон ажратилди. Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга дори дармон тўплами, ҳасса, кийим-кечак, кўрпа-жилд жамланмасини Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги Президентимиз номидан тантанали тарзда топширилди.

Ўзгача байрамга айланиб кетган анжуманда таниқли санъаткорларнинг чиқишлари меҳмонларга кўтаринкилик бағишлади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

07.08.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Юнусобод туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

457

 

 

512

 

289

 

Ижродаги мурожаатлар

 

58

 

55

 

88

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

399

 

457

 

201

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

19

 

33

 

19

 

 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!
Девонхона (+9989 71) 235-52-51
Шикоятлар бўлими (+9989 71) 237-61-41
Факс (+9989 71) 234-62-31

 

Хабар қолдиринг
  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар